Get Mystery Box with random crypto!

Бел оғриғининг олдини олиш мумкинми? Шифокор Фаррух Шерназа | Salomatlik Sirlari | Тиббиёт

Бел оғриғининг олдини олиш мумкинми?

Шифокор Фаррух Шерназаров:

Қоматни назорат қилиш. Гавдани тик тутиш умуртқага тушадиган юкни сезиларли даражада камайтиради;

Оғир юкни кўтаришдан қочиш. Агар барибир оғир жисмларни кўтариш зарурати бўлса, бунда тиззаларни букиш ва орқани текис ушлаш муҳимдир;

Ўтроқ иш вақтида орқани қўллаб-қувватловчи қулай стул ёки креслодан фойдаланиш;

Тана вазнини меъёрга келтириш. Тана вазнининг ортиқчалиги умуртқага тушадиган юкни оширади;

Баланд жойлардан буюмни олиш учун чўзилмаслик, аксинча, оёқ остига стул қўйиш ёки нарвондан фойдаланиш керак;

Аёлларга умуртқага тушадиган юкни камайтириш учун баланд пошналар ва платформаларда бўлган пойабзаллардан воз кечиш тавсия этилади;

Камроқ эгилишга ҳаракат қилиш.

Яқинларга улашишни унутманг!

Саломатлик Сирлари каналига обуна бўлинг
https://t.me/joinchat/VMT5rEx2H-58Acw9