Get Mystery Box with random crypto!

Гречка - cоғлиқ учун энг фойдали донли маҳсулотлардан бири! | Salomatlik maslaxatlar

Гречка - cоғлиқ учун энг фойдали донли маҳсулотлардан бири!

Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

Гречка юқори миқдордаги минерал ва антиоксидант таркиби туфайли соғлом озуқа сифатида машҳур, бошқа донли маҳсулотларга қараганда юқори калорияга эга бўлса ҳам парҳез таом ҳисобланади.

Маълумотларга кўра, сўнгги тадқиқотларда гречка истеъмол қилиш қондаги қанд миқдорини камайтириши аниқланган. Каламушларда ўтказилган тажрибада гречка концентрати қондаги қанд миқдорини 12-19 фоизга камайтирган.

Шунингдек, 850 нафар катта ёшдаги хитойликлар иштирокида ўтказилган тадқиқотда гречка истеъмоли қон босимини пасайтириши ва холестерин даражасини яхшилаши аниқланган.

Камдан кам ҳолатларда гречка билан боғлиқ аллергия кузатилиши мумкин. Одатда, гуручга аллергияси бор бўлган инсонларда гречкага нисбатан ҳам реакция кузатилади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг