Get Mystery Box with random crypto!

Сабзи шарбатини ёш болаларга бериш мумкинми? Шу каби саволлар | САЛОМАТ БЎЛИНГ🌹 БУДЬТЕ ЗДОРОВЫ

Сабзи шарбатини ёш болаларга бериш мумкинми?

Шу каби саволлар ёш оналарни қизиқтириши табиий. Шифокорларнинг таъкидлашича, гўдак учун сабзи шарбати ниҳоятда фойдали бўлиб, боланинг суяк тизими ривожланишига ижобий таъсир қилар экан. Сабзи таркибидаги Д витамини бола суякларини ривожланишида муҳим ўрин эгаллайди.

Агар фарзандингизга сабзи шарбатининг таъми ёқмаса, ундай ҳолда сабзи билан олма шарбатини аралаштириб беринг. Шунда бундай шарбат фарзандингизга ёқиши шубҳасиз.

Тайёрлаш усули: сабзининг ширинроқ турини танлаб оласиз. Пўстини арчиб, шарбат сиқиб чиқарувчи аппаратдан ўтказасиз. Бир стакан сабзи шарбатига 1 ош қошиқ лавлаги сувидан қўшиб юборсангиз унинг фойдали хусусияти янада ошади.


http://t.me/salomatbolingZamzamaS