Get Mystery Box with random crypto!

Эмизикли аёлларни соғлом овқатланиш қоидалари 1. Оз-оздан очл | САЛОМАТ БЎЛИНГ🌹 БУДЬТЕ ЗДОРОВЫ

Эмизикли аёлларни соғлом овқатланиш қоидалари

1. Оз-оздан очлик ҳисси пайдо бўлиши билан таомланиш (5-6 маҳал).
2. 8–10 маҳал 150–200 мл дан сув ичиш.
3. Сутни кўпайтирадиган ва зарарли маҳсулотлар рўйхатини ёддан билиш!

Сутни кўпайтирувчи маҳсулотлар:
✓ Сут ва сут маҳсулотлари: творог, пишлоқ, бринза, қатиқ;
✓ Гўшт ва гўшт маҳсулотлари: ёғсиз мол, товуқ, курка гўштлари, балиқ;
✓ Тухум;
✓ Қора седана ва кунжут;
✓ Ёрмалар: гречка, овсянка, геркулес;
✓ Сабзавотлар: сабзи, пиёз, шолғом ва кўкатлар;
✓ Мевалардан: банан, олма, нок, узум, тарвуз;
✓ Қуруқ мевалар: ёнғоқ, писта, кешью, майиз, туршак;
✓ Клетчаткага бой маҳсулотлар.
Агар ёғсиз мол, қўй, товуқ гўштидан иссиқ шўрвалар ичилса жуда фойдали ва сутни тез кўпайтиради!

Эмизикли аёлларга мумкин эмас:
Стабилизатор, ранглар, консервантлар қўшилган маҳсулотлар: консервалар, дўкон соклари;
Экзотик ва ҳар қандай цитрус мевалар;
Шоколад, кўп миқдода ёнғоқлар ейиш, асал — булар кучли аллерген ҳисобланади.

http://t.me/salomatbolingZamzamaS