Get Mystery Box with random crypto!

'ОЁҒИНИ УЗАТГАН, ҚЎЛИНИ УЗАТМАЙДИ'. #Насиҳат Бор-йўғи икки а | SALOM TARIX

"ОЁҒИНИ УЗАТГАН, ҚЎЛИНИ УЗАТМАЙДИ".

#Насиҳат


Бор-йўғи икки аср аввал содир бўлган бу воқеани аллома Абул Ҳасан Надавий ҳикоя қиладилар:
"Мисрдан келиб, Дамашқни ишғол қилган ва уни Усмонлилардан тортиб олган Иброҳим пошони қутлагани Дамашқнинг барча аъёнлари келади.

Иброҳим пошо Дамашқнинг ҳамма улуғлари келишдими, деб сўрайди. Шайх Саид Ҳалабийдан бошқа ҳамманинг шу ерда эканини айтишади. Шайх Саид ўша даврнинг билиттифоқ энг кучли олими бўлиб, Умавий масжидида дарс ҳалқалари бор эди. 

Иброҳим пошо: "У киши ҳузуримизга келмаса, биз ўзимиз борамиз", дейди-да, Умавий масжиди томон йўл олади. Ҳужрасида толиби илмларга дарс ўқиб турган шайх олдиларига пошонинг югурдаклари келиб, унинг келаётганини айтишди.

Чўккалаб ўтирган шайх Саид Ҳалабий, талабаларидан узр сўраган ҳолда оёқларини узатиб дарсда давом этадилар. Ўша пайтларда дарсга кирган киши, салом бериб кирар ва дарсни эшитар эди. Иброҳим пошо ҳам салом берган кўйи дарсга қулоқ тута бошлади.

Шайх дарсда давом этдилар. У узоқ давом этганидан, пошонинг вақти тиғиз бўлиб қолди ва секин ўрнидан турди. Ташқарига чиқиб, ёрдамчиларидан бирига бир халта тилла бериб, уни шайхга бериб қўйишни тайинлади.
 
Дарс тугагач бу киши халтадаги тиллани шайхга бериб: " Пошо буни сизга ҳадя қилди", деди. Шунда шайх Саид Ҳалабий ўзларининг машҳур бўлиб кетган сўзларини айтдилар: "Оёғини узатган, энди қўлини узатмайди!!".

Бу хабарни етказган ёрдамчига пошо: "Мен шайхни синадим. Агар ҳадяни олганда, ўзига муносиб иш қилмаган бўлар ва ўлимга маҳкум этардим. Ҳақиқатда, шайх сўзи ва амали бир олим экан", дейди". 

Бу ҳикоядан хулоса шуки, бир золим ё фожирнинг олдида оёғини узатган одам, энди қўлини бошқа золим ё фожирга узатмаслиги керак.

@MubashshirAhmad


Kanalga obuna böling: @Salom_Tarix7