Get Mystery Box with random crypto!

Ҳазрат Аҳмад Яссавий болалик чоғларида муаллимлари буюрибдилар | SALOM TARIX

Ҳазрат Аҳмад Яссавий болалик чоғларида муаллимлари буюрибдиларки:
— Болалар, эртага ҳар бирингиз битта хўрозни тутиб, Аллоҳнинг назари тушмайдиган жойда сўйиб келинглар.
Болаларнинг бири хўрозни тунда сўйибди, яна бири кўприк остида... сўйиб келишибди.
Аҳмад Яссавий ҳазратлари эса хўрозни тиригича кўтариб келибдилар.
— Сен нима учун айтганимни қилмадинг? — дебди муаллим.
Шунда бўлажак валий жавоб берибдиларким:
— Устоз, мен хўрозни сўймоқлик учун Аллоҳнинг назари тушмайдургон жойни тополмадим. Ер юзасининг ҳар бир нуқтасига, куну тун Аллоҳнинг назари тушиб турибди.
Ҳазрат Аҳмад Яссавий болалик чоғларидаёқ бу ҳақиқатни англаганлар. Агар инсон болалари ҳам бу ҳақиқатни тушуниб етсалар эди, қанча-қанча гуноҳларнинг олди олинарди...

Суръатдаги тарих


Kanalga obuna böling: @Salom_Tarix7