Get Mystery Box with random crypto!

НАФСОНИЙ ВА ШАЙТОНИЙ ВАСВАСАЛАРНИНГ ОРАСИДАГИ ФАРҚ Ҳазрат Ашр | Хожи Туроб ўғли хожи Абдуллоҳ

НАФСОНИЙ ВА ШАЙТОНИЙ ВАСВАСАЛАРНИНГ ОРАСИДАГИ ФАРҚ

Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтдиларки: Агар нафсда бир маъсият (гуноҳ)нинг тақозоси (талаби, чақириғи) қайта-қайта пайдо бўлаверса, бу — васваса нафсоний эканлигининг аломатидир. Агар ҳар сафар ҳар хил турдаги гуноҳларнинг талаб ва васвасаси дилда пайдо бўлса, бу васваса шайтоний деб ҳисобланади. Чунки нафснинг васвасаси ўз ҳоҳиши, шаҳвати ҳамда лаззатини рўёбга чиқаришдан иборат бўлади. Шунинг учун қайта-қайта ўша лаззатли нарсани таклиф килаверади. Шайтоннинг мақсади эса, инсонни қандайдир бўлса ҳам бир гуноҳга мубтало қилиш бўлади. Бир гуноҳнинг васвасасини даф қилсангиз, у яна бошқа бир гуноҳнинг ҳаёлини пайдо қилади. Ақийдага алоқадор васвасаларнинг барчаси фақат шайтоний бўлади. (Бинобарин, ақийдага алоқадор васваса келса, хотиржам бўлинг, у нафс, яъни сиздан эмас, балки шайтондандир. Зеро, эътиқодга, динга алоқадор васвасаларнинг кўнгилга келишидан нафсга ҳеч қандай лаззат йўқ).

"Мажолиси ҳакимул-умма" китобидан.

Улашинг:
@AhliSunnaValJamoaUz