Get Mystery Box with random crypto!

Хожи Туроб ўғли хожи Абдуллоҳ

Telegram kanalining logotibi sajdagoh571_632 — Хожи Туроб ўғли хожи Абдуллоҳ Х
Telegram kanalining logotibi sajdagoh571_632 — Хожи Туроб ўғли хожи Абдуллоҳ
Kanal manzili: @sajdagoh571_632
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 390
Kanalning ta’rifi

Bu kanal Qibray tumani "Hoji Turob оʻgʻli hoji Abdulloh" jome masjidi diniy-maʼrifiy kanali

Ratings & Reviews

4.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2023-01-01 09:27:59 НАФСОНИЙ ВА ШАЙТОНИЙ ВАСВАСАЛАРНИНГ ОРАСИДАГИ ФАРҚ

Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтдиларки: Агар нафсда бир маъсият (гуноҳ)нинг тақозоси (талаби, чақириғи) қайта-қайта пайдо бўлаверса, бу — васваса нафсоний эканлигининг аломатидир. Агар ҳар сафар ҳар хил турдаги гуноҳларнинг талаб ва васвасаси дилда пайдо бўлса, бу васваса шайтоний деб ҳисобланади. Чунки нафснинг васвасаси ўз ҳоҳиши, шаҳвати ҳамда лаззатини рўёбга чиқаришдан иборат бўлади. Шунинг учун қайта-қайта ўша лаззатли нарсани таклиф килаверади. Шайтоннинг мақсади эса, инсонни қандайдир бўлса ҳам бир гуноҳга мубтало қилиш бўлади. Бир гуноҳнинг васвасасини даф қилсангиз, у яна бошқа бир гуноҳнинг ҳаёлини пайдо қилади. Ақийдага алоқадор васвасаларнинг барчаси фақат шайтоний бўлади. (Бинобарин, ақийдага алоқадор васваса келса, хотиржам бўлинг, у нафс, яъни сиздан эмас, балки шайтондандир. Зеро, эътиқодга, динга алоқадор васвасаларнинг кўнгилга келишидан нафсга ҳеч қандай лаззат йўқ).

"Мажолиси ҳакимул-умма" китобидан.

Улашинг:
@AhliSunnaValJamoaUz
41 views06:27
Ochish/sharhlash
2023-01-01 05:55:36
Aссалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокотуҳу! Хайрли тонг муборак бўлсин.

Бугун якшанба
1 январь, 2023
9 Жумодус соний , 1444

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Aллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.
Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин! Аллоҳимнинг паноҳида бўлинг!

Обуна бўлинг: @Oliymahad

https://t.me/SAJDAGOH571_632
74 viewsedited  02:55
Ochish/sharhlash
2022-12-31 16:10:21
#Видеолавҳа

27. Таҳажжуд намозининг вақти ҳақида

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

Улашинг: @diniysavollar
89 views13:10
Ochish/sharhlash
2022-12-31 16:10:21
Шақиқи Балхий қуддиса сирруҳу айтадилар:
Бешта нарсани қидириб, бешта жойдан топдик:

. Ризқ баракасини зуҳо намозида;

. Қабр чироғини таҳажжуд намозида;

. Мункар Накир саволларига жавобни Қуръони каримни ўқишликда;

. Сирот кўпригидан енгил ўтишни рўза ва садақада;

. Аршнинг соясида бўлишни Аллоҳни зикр этишда.


«Сирлар хазинаси» рисоласи

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈┈•┈┈•⊰✿ ✿⊱•┈┈•┈┈•
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:


Telegram | Instagram

https://t.me/SAJDAGOH571_632
133 views13:10
Ochish/sharhlash
2022-12-31 16:10:21 #Таҳажжуд

«Киши таҳажжуд намозини ўқиса, Аллоҳ унинг юзида бир нур пайдо қилади. Уни ҳар бир мусулмон яхши кўриб қолади. Ҳатто уни ҳеч кўрмаган киши ҳам: «Мен бу кишини яхши кўраман», деб қолади».

Саъийд ибн Мусаййаб роҳимаҳуллоҳ

@fitratuz


https://t.me/SAJDAGOH571_632
58 views13:10
Ochish/sharhlash
2022-12-31 16:10:21
Эй Аллоҳ !
Ким торлик устида, юраги сиқилган ҳолда ухлаган бўлса, уни кенглик, хотиржамликка эришган ҳолида уйғотгин!

Эй Аллоҳ !
Ким маҳзунлик, хафалик устида ухлаган бўлса, уни ҳурсандчилик, шодликка эришган ҳолида уйғотгин!

Эй Аллоҳ !
Ким бемор ҳолда ухлаган бўлса, уни соғлом, офиятга эришган ҳолида уйғотгин!

Эй Аллоҳ !
Ким қийинчилик устида ухлаган бўлса, уни енгилликка эришган ҳолида уйғотгин!

Эй Аллоҳ!
Ким шу кунгача таҳажжуд ўқиётган бўлса, қабул эт, дуоларини мустажоб эт, бу тунда ҳам таҳажжудга Ўзинг уйғотгин!

Амин !

Тунингиз тинч, осуда, хайрли кечсин !
Аллоҳга омонатсиз.


#Хайрли_тун

https://t.me/SAJDAGOH571_632
57 views13:10
Ochish/sharhlash
2022-12-31 16:08:45
Қиш тунлари узун ТАҲАЖЖУД НАМОЗИ учун зўр имконият!

«У Кунда (мўминларнинг) юзлари ёруғ, кулгувчи ва хуррам бўлур»
(Абаса сураси, 39 оят).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ушбу оят тафсири ҳақида сўзлаб, «Ушбу мақомга тунда таҳажжуд намозини ўқийдиганлар эришадилар», деганлар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈┈•┈┈•⊰✿ ✿⊱•┈┈•┈┈•
Ижтимоий тармоқдаги саҳифамиз:

https://t.me/SAJDAGOH571_632
70 views13:08
Ochish/sharhlash
2022-12-31 15:24:07
#Субҳаналлоҳ
Аллоҳ Таолонинг яратиши

Кўк кит.

Томирини ичидан инсон юриб ўтиши мумкин.
Тилини оғирлиги 2- тонна
Юрагини оғирлиги 600 кг
1- кунда 40 миллон дона креветка истеьмол қилади.
Вояга етган китнинг оғирлиги 150 тонна...
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
https://t.me/SAJDAGOH571_632
78 viewsedited  12:24
Ochish/sharhlash
2022-12-31 12:08:22 #САВОЛ_ЖАВОБЛАР

МАХФИЙ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗНИ ЖАҲРИЙ ЎҚИСА

CАВОЛ: Махфий ўқиладиган намозни бошқалар эшитадиган даражада қироат қилиш мумкинми? Буни оқибати қандай?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозхон махфий ўқиладиган намозларни ўзи эшитадиган даражада қироат қилади. Имом адашиб махфий қироат ўринида жаҳрий, жаҳрий қироат ўрнида махфий ўқиши саждаи саҳвни вожиб қилади. Ёлғиз ўқувчи эса бундай хато сабабли саждаи саҳв қилмайди. Фақат битта ҳолат истисно бўлади: ёлғиз ўқувчи киши ўзини имом деб ўйлаб (махфий ўринда) худди имомдай жаҳрий ўқиса, унга ҳам саждаи саҳв вожиб бўлади. Бу мавзуда Баҳрур роиқ китобида шундай дейилади:

وذكر قاضيخان في فتاواه أن ظاهر الرواية وجوب السجود
على الامام إذا جهر فيما يخافت أو خافت فيما يجهر قل ذلك أو كثر،
وكذا في الظهيرية والذخيرة،

"Имом Қозихон ўзининг "Фатово" китобида зикр қилади, Зоҳирур ривоят шуки, имом камми ё кўпми жаҳрий намозни махфий, махфий намозни жаҳрий ўқиса, саждаи саҳв вожиб бўлади. "Зоҳийрия" ва "Захиратул фатово" китобларида шундай келган".

واختلفت الرواية في المقدار والاصح قدر ما تجوز به الصلاة في الفصلين لان اليسير من الجهر والاخفاء لا يمكن الاحتراز عنه، وعن الكثير يمكن وما تصح به الصلاة كثير غير أن ذلك عنده آية واحدة، وعندهما ثلاث آيات وهذا في حق الامام دون المنفرد لان الجهر والمخافتة من خصائص الجماعة.

"Саждаи саҳвни вожиб қилувчи миқдор ҳақида ривоятлар турлича келган. Саҳиҳроғи икки ҳолат (яъни, адашиб махфий ёки жаҳрий ўқиш)да ҳам саждаи саҳвни вожиб қиладиган қироат миқдори — намоз дуруст бўладиган миқдордир. Чунки адашиб озгина жаҳрий ё махфий ўқиб қўйишдан сақланиб бўлмайди, кўп ўқиб қўйишдан эса сақланиш мумкин. Намоз дуруст бўладиган қироат миқдори эса кўп ҳисобланади. Лекин бу миқдор Имом Аъзам раҳимаҳуллоҳ наздида бир оят, Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар наздида эса уч оятдир.
Саждаи саҳвнинг вожиб бўлиши имомга тегишли масала, ёлғиз ўқувчига эмас. Чунки жаҳрий ё махфий ўқиш жамоатнинг хусусиятларидан"
.

وفي الظهيرية: وروى أبو سليمان أن المنفرد إذا ظن إنه إمام فجهركما يجهر الامام يلزمه سجود السهو

"Заҳийрия китобида айтилади: "Абу Сулаймон ривоят қиладики, ёлғиз ўқувчи киши ўзини имом деб ўйлаб (махфий ўринда) худди имомдай жаҳрий ўқиса, унга ҳам саждаи саҳв вожиб бўлади". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
85 views09:08
Ochish/sharhlash
2022-12-31 09:09:52
#СОҒЛОМ_ЭЪТИҚОД
#Аҳлу_сунна

Билгинки, аҳли сунна вал жамоа деб имом Абул Ҳасан Ашъарий ва хидоят имоми Абу Мансур Мотуридий роҳимахумаллоҳ иккисига эргашганлардир. Улар салафга, тўрт мазҳабга Ҳанафий, Моликий, Шофеъий ва Ҳанбалийларнинг фозилларига эргашган жамоадир. Мана шу имомлар бу умматнинг Катта қоралиги (Саводул Аъзам) ва қоим диннинг имомларидир.

Аллома Низол Иброхим ҳафизахуллох

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
83 views06:09
Ochish/sharhlash