Get Mystery Box with random crypto!

#Эслатма РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИ ТУШДА КЎРИШ | Хожи Туроб ўғли хожи Абдуллоҳ

#Эслатма

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИ ТУШДА КЎРИШ УЧУН ТАВСИЯЛАРИ

1-ТАВСИЯ

Қадр сурасни ҳар куни қуёш чиқиш ва ботиш чоғида 21 мартадан ўқишни одат қилган киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни Аллоҳнинг хоҳиши билан тушида кўради.

(ал-Васоилуш-шафиъа).

2 – ТАВСИЯ

Кавсар сурасини бир кечада минг марта ўқиган киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни Аллоҳнинг хоҳиши билан тушида кўради.

(ал-Васоилуш-шафиъа)

3 - ТАВСИЯ

Кимки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушида кўришни истаса “Музаммил” сурасини 41 марта ўқисин, шубҳасиз Расулуллоҳни кўради!

(ал-Васоилуш-шафиъа 417-Б).

4 - ТАВСИЯ

Жумъа кунида “Қадр” сурасини минг марта ўқиган киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушида кўрмагунча бу дунёдан ўтмайди.

(Хазинатул асрор).


https://t.me/SAJDAGOH571_632