Get Mystery Box with random crypto!

#Кун_ҳикмати Нақлдурки, Жаъфари Содиқ (р.а) мавлонолар билан | Саботул ожизийн

#Кун_ҳикмати

Нақлдурки, Жаъфари Содиқ (р.а) мавлонолар билан ўтиргандилар:
– Келинглар, бир-биримизга сўз берайлик, ахд боғлайлик, ҳар қайсимизни Аллоҳ мағфират қилса, киёмат кунида бир-биримизни шафоат қилайлик, – дедилар.
Улар:
– Эй пайғамбар авлоди, Сизга не ҳожатки, бизнинг шафоатимизга кўз тутарсиз? Сизнинг катта бобонгиз барча халойиқ шафоатчисидурлар, – дейишди.
Жаъфари Содиқ (р.а)дедилар:
– Мен қиёмат куни ўзимнинг бу ахволим билан катта бобомнинг юзларига қандай боқаман?

("Тазкират ул-авлиё ")



https://t.me/Sabotul_ojizinn