Get Mystery Box with random crypto!

ЭНГ ЧИРОЙЛИ ПАЙҒАМБАР КИМ БЎЛГАН? #сийрат 859-CАВОЛ: Биламиз | Саботул ожизийн

ЭНГ ЧИРОЙЛИ ПАЙҒАМБАР КИМ БЎЛГАН?
#сийрат

859-CАВОЛ: Биламизки Юсуф алайҳиссаломга ярим чирой берилган. Шу чирой тўлиқ қилиб Одам алайҳиссаломга берилган чунки уни Aллоҳ мукаммал қилиб яратган. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам инсонларнинг, пайғамбарларнинг ҳар тарафлама энг зўри. Саволим шуки энг чиройли пайғамбар бу Одам алайҳиссаломми ёки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Энг гўзал инсон бу Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом бўладилар. Пайғамбаримизнинг Юсуф алайҳиссалом борасида:

"إِذَا هُوَ قَدِ اُعْطِيَ شَطْرَ الْحُسْنِ..." (رواه الامام مسلم)

яъни, “Юсуфга ярим гўзаллик берилган”, деганлар (Имом Муслим ривоятлари). Айрим уламолар ушбу ҳадисдаги "ярим гўзаллик"дан мурод “Юсуф алайҳиссаломга Пайғамбаримиздан бошқа гўзалликнинг ярми” эканини таъкидлашган бўлса, бошқа уламолар эса: “Одам алайҳиссалом ҳусниларининг ярми” назарда тутилган дейишади. Чунки Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу шундай деганлар:

” لَمْ يَبْعَثِ اللَّهُ نَبِيًّا إِلا حَسَنَ الصَّوْتِ، حَسَنَ الْوَجْهِ، وَكَانَ نَبِيُّكُمْ (صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ) أَحْسَنَهُمْ وَجْهًا وَأَحْسَنَهُمْ صَوْتًا” (رَوَاهُ الإِمَامُ التِّرْمِذِيُّ)

яъни, "Аллоҳ юборган ҳар бир пайғамбар гўзал юзли ва чиройли овозли бўлган. Соҳибингиз (яъни, Пайғамбаримиз алайҳиссалом) уларнинг ҳаммасидан чиройли юз ва чиройли овозлидирлар" (Имом Термизий ривояти).

Бундан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг гўзал юзли эканликлари келиб чиқади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Дўстларга ҳам улашинг!

https://t.me/Sabotul_ojizinn