Get Mystery Box with random crypto!

ДХХ томонидан “Док-1 Макс” дори воситаси билан боғлиқ ҳолат юз | JURNALIST | FAZLIDDIN RO‘ZIBOYEV kanali

ДХХ томонидан “Док-1 Макс” дори воситаси билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди
 
Кейинги вақтларда республикамизда ўткир респиратор касалликларга чалинган болаларда “Док-1 Макс” сиропини ичиш натижасида ўлим ҳолати кузатилганлиги кенг жамоатчиликни хавотирга солди.

Ҳиндистоннинг “Marion Biotech Pvt. Ltd” компаниясига тегишли мазкур дори воситаcи мамлакатимизга “Quramax Medical” МЧЖ томонидан импорт қилиниб, савдога чиқарилган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази хулосасига кўра, “Док-1 Макс” сиропи меъёрий ҳужжатда белгиланган талабларга жавоб бермайди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Давлат хавфсизлик хизмати томонидан “Quramax medical” МЧЖ ҳамда “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 186-3 моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар ДХХ тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.

@Zarnews_uz