Get Mystery Box with random crypto!

МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари Россия давлат музейига ташриф | JURNALIST | FAZLIDDIN RO‘ZIBOYEV kanali

МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари Россия давлат музейига ташриф буюрди

Россия, Ўзбекистон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентлари Михайловский саройида жойлашган асосий ретроспектив кўргазманинг бир қисмини айланиб чиқди.

Хусусан, давлат раҳбарлари 14 ва 15 сонли залларни – катта рақс ёки академик зални, шунингдек, Карл Брюлловнинг 19 асрнинг биринчи ярмидаги асарларини намойиш этувчи катта ошхонани бориб кўрдилар.

Маълумот ўрнида, 1898 йилда очилган Россия музейи дунёдаги энг йирик рус санъати музейидир: унинг коллекцияси минг йилдан ортиқ - Х асрдан ХХI асргача бўлган 400 000 дан ортиқ экспонатларни ўз ичига олади.

Санкт-Петербургнинг тарихий марказидаги меъморий-бадиий мажмуа таркибига Михайловский боғи, Пётр II ёзги саройи билан ёзги боғ, Пётр II уйи, шунингдек, Михайловский қалъаси павильонлари киради.

Каналга уланиш https://t.me/RuziboyevF