Get Mystery Box with random crypto!

Кўпчиликни ёшлигида шундай кундалиги бўлган бўлса керак. Ичи | Rustamovna's blog

Кўпчиликни ёшлигида шундай кундалиги бўлган бўлса керак.
Ичи тўла ўзимиз учун энг қийин деб билган «дард-у муаммо»лар, эмоция билан ёзилган бўлар эди.

Мактабда энг ёқтирмаган синфдошимиз ёки аразлаб қолган дўстимиз ҳақида тўлдириб ёзар эдик.
Ярашиб олгандан кейин ўқиб, қизариб, кулиб қўйилар эди.

Бу кундаликни плюс томони, қулфланиши. Кимдир топиб олса ҳам калити бўлмайди)
Бир марта калитини йўқотиб қўйиб, оча олмаганман ҳатто, ана сифат))

Ишқилиб, ўша пайт учун қийин деб ўйлаган ўзимизча дардларимиз ота-она билан келиша олмай, тушунмай қолиш, ўртоғимиз билан гап талашиб, аразлаб қолиш катта муаммодек ажойиб ҳис берар эди.

Ҳозир вақт ўтгани сари аслида кўтариб бўлмайдиган дард йўқлиги, ҳаммаси бир кун кулгили бўлиши ва ўтиб кетишини тушунаверасан