Get Mystery Box with random crypto!

Ҳайит Аллоҳга итоат қиладиганларникидир. Аллоҳнинг тоатида ў | Rustamovna's blog

Ҳайит Аллоҳга итоат қиладиганларникидир.

Аллоҳнинг тоатида ўтказган ҳар бир кунингиз, ҳар бир соатингиз сиз учун ҳайитдир, қувончдир, шодиёнадир.

Аллоҳга осийлик қилинмаган ҳар кун ҳайитдир. Мўминнинг Мавлосини эслаб, Унга итоат қилиб, шукр қилиб ўтказган ҳар бир куни ҳайитдир.

Ҳайит не? У эмас кийим ё безак,
Амалнинг ортиши ҳайитдир бешак.

Иймонинг зиёда бўлса ҳайитдир,
Юрагинг тақвога тўлса ҳайитдир.

Охиратдан қўрқиб йиғла, ҳайитдир,
Диним деб бағрингни тиғла, ҳайитдир.

Қалбингни тақвога тўлдир, ҳайитдир,
Кибру-ҳавойингни ўлдир, ҳайитдир.

Энг Буюк Раббингга бўйсун, ҳайитдир,
Дилинг исёнини қўйсин, ҳайитдир.

Исломий ҳаддингда тургин, ҳайитдир,
Уқбо кошонасин қургин, ҳайитдир.

Аллоҳ ибодатингларни қабул айласин ва келаси шу кунларга яхшиликда етказсин.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси

@IkromSharif