Get Mystery Box with random crypto!

ФАРИШТАЛАР ҲАЁ ҚИЛАДИГАН САҲОБА. Имом Муслимдан ривоят | ꯭🕋꯭📿꯭Qᴜ'ʀᴏɴ ᴠᴀ Nᴀᴤʜᴇᴇᴅ 🍃

ФАРИШТАЛАР ҲАЁ ҚИЛАДИГАН САҲОБА.

Имом Муслимдан ривоят қилинади:
«Оиша розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида ёнбошлаб ётган эдилар, болдирлари очиқ эди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу келиб, киришга изн сўради. Унга изн бердилар. У кирганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у билан ўша ҳолда гаплашдилар. Кейин Умар розияллоҳу анҳу келиб, у ҳам киришга изн сўради. Унга изн бердилар ва у билан ҳам ўша ҳолатда гаплашдилар. Сўнг Усмон розияллоҳу анҳу киришга изн сўраган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтириб, кийимларини тўғриладилар. Мен:
«Эй Аллоҳнинг Расули, Абу Бакр кирганида у билан чиройли кўришмадингиз, унга эътибор ҳам бермадингиз. Кейин Умар кирди. У билан ҳам чиройли кўришмадингиз, эътибор ҳам бермадингиз. Усмон кирганда эса ўтириб, кийимларингизни тўғриладингиз-а?» дедим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Фаришталар ҳаё қиладиган одамдан мен ҳаё қилмайинми?» дедилар.



https://t.me/Islomdan_savol_vajavoblar