Get Mystery Box with random crypto!

БАҚИЪ ҚАБРИСТОНИ. Бақиъ қабристони - Мадинаи мунавварад | ꯭🕋꯭📿꯭Qᴜ'ʀᴏɴ ᴠᴀ Nᴀᴤʜᴇᴇᴅ 🍃

БАҚИЪ ҚАБРИСТОНИ.

Бақиъ қабристони - Мадинаи мунавварада жойлашган энг қадимги ва энг машҳур катта қабристон бўлиб, у ерга минглаб саҳобийлар, тобеъинлар ва авлиёлар дафн этилган.
У Масжиди Набавийнинг жануби-шарқ томонида жойлашган.
Дастлаб Масжиди Набавий билан Бақиъ қабристони ўртасида ҳеч қандай тўсиқ бўлмаган. У ерга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўққизта аёллари, яъни мўминларнинг оналари ва жориялари дафн этилган.
Улар:
1. Ойша розияллоҳу анҳо.
2. Ҳафса розияллоҳу анҳо.
3. Савда розияллоҳу анҳо.
4. Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳо.
5. Зайнаб бинти Хузайма розияллоҳу анҳо.
6. Умму Салама розияллоҳу анҳо.
7. Жувайрия розияллоҳу анҳо.
8. Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо.
9. София розияллоҳу анҳолардир.
Шунингдек, бу ерда Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг қизлари Фотима, Руқайя, Зайнаб, Умму Кулсум розияллоҳу анҳолар, ўғиллари Иброҳим, набиралари Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳум дафн этилган.
Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг куёвлари, саҳобий, учинчи халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ҳам бу қабристонга дафн қилинган. 
Бақиъ қабристони шарафли жой ҳисобланиб, у дунёдаги қабристонларнинг энг афзалидир.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан ким Мадинада вафот эта олса, шундай қилсин. Чунки мен бу ерда вафот этган кишини шафоат қиламан”, дедилар” (Термизий ривояти).
Баъзи ривоятларга кўра, Бақиъ қабристонига дафн этилганлар қабр азобидан эминда бўладилар, деб таъкидланган.


https://t.me/Islomdan_savol_vajavoblar