Get Mystery Box with random crypto!

Мўъжиза Абу Ҳурайрадан родияллоҳу анҳу ривоят қилинади: Росул | ꯭🕋꯭📿꯭Qᴜ'ʀᴏɴ ᴠᴀ Nᴀᴤʜᴇᴇᴅ 🍃

Мўъжиза

Абу Ҳурайрадан родияллоҳу анҳу ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
Aгар эшакнинг ҳанграшини эшитсангизлар, Аллоҳ номи ила шайтондан паноҳ тиланглар. Чунки у шайтонни кўргандир...
Агар хўроз қичқириғини эшитсангизлар, Аллоҳдан Унинг фазлини сўранглар. Чунки у фариштани кўргандир
” - дедилар.

(Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Биз бу ҳадисда илмий кашфиёт яширинганини кутмаган эдик.
Бу кашфиётдан бутун олам хайратда қолди.
Ҳадис аниқ ва равшан бўлиши учун сизларни мусулмон табиби ва олимининг таҳлиллари билан таништириб ўтамиз..
Дарҳақиқат, инсоннинг кўриш қобилияти чегараланган бўлиб, эшакнинг кўриш қобилиятидан анча фарқ қилади.
Шунингдек, эшакнинг кўриш қобилияти хўрознинг кўриш қобилиятидан фарқ қилади.
Инсоннинг кўриш қобилияти чегараланган бўлиб, у қизил ва бинафша рангли шуълалар остидаги нарсаларни кўра олмайди.
Аммо хўроз ва эшакнинг кўриш қудрати бундан мустасно...
Бу ерда савол туғилади, "Қандай қилиб хўроз ва эшак жин ва фаришталарни кўра олади?"
Дарҳақиқат, эшак қизил шуъла остида кўради.
Шайтон ҳам қизил шуълали оловдан яралгандир. Шунинг учун ҳам эшак фаришталарни эмас, балки (жин) шайтонларни кўра олади.
Хўрознинг кўриш қобилияти эса бинафша рангли шуълада бўлганлиги туфайли у фаришталарни кўра олади.
Бунга сабаб эса, фаришталар бинафша рангли нурдан яратилганидир.
Шайтонлар Аллоҳнинг номи зикр этилган жойдан қочишларининг изоҳи: Сабаб шундаки, фаришталар Аллоҳнинг номи зикр этилган жойга ташриф буюрадилар.
Шайтонлар эса бу ердан қочадилар...
Нима учун шайтонлар фаришталарнинг ҳузуридан қочадилар?
Чунки шайтонлар фаришталарнинг нурини кўришлиги билан азобланадилар.
Агарда бинафша шуъласи билан қизил шуъла бир жойда жамланса, қизил шуъла буғланиб, йўқ бўлиб кетар экан. Субҳаналлоҳ!!!


https://t.me/Islomdan_savol_vajavoblar