2022-04-27 09:07:00
#Сизданмурожаат
Масъуллар «бугун-эрта», дегунича экинлар қуриб битади...Андижон вилояти Пахтаобод ва Андижон туманлари, А. Паттоев массивида меҳнат қилувчи бир неча юз деҳқонлар ва ёлланма ишчилар бугун бор-будларини тикиб эккан экинларининг қуриб кетаётганидан ташвишда.
Мазкур ҳудудда деҳқончилик билан шуғулланувчи 500-600 хонадон бор.
Ерни давлатдан ижарага олиб меҳнат қилувчи бу деҳқонлар ва ёлланма ишчиларнинг асосий даромади, тирикчилиги шу ердан. 300 гектарга яқин далаларга сув қувур орқали келтирилади. Қувурлар тез-тез чириб, тешилиб яроқсиз ҳолга келиб туради, деҳқонлар эса доим таъмирлашади.
Ҳозирда бу далаларга экин экилган, аммо далага фақат бир марта, 8 соат давомида сув берилган. Шундан буён сув умуман берилмаяпти, экинлар эса қуриб бормоқда.
Деҳқонларнинг гапларига кўра, бу ҳолат юзасидан улар сув хўжалиги бошқармасига, ҳокимиятга кўп маротаба мурожаат қилишган, аммо масъулларнинг бугун-эртага деган ваъдаларидан ҳеч бир иш чиқмаяпти.
Каналга уланиш:
https://t.me/rost_24uz
13.6K viewsedited 06:07