Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Президенти ҳам тожикистонлик 5 нафар маданият ва са | Rost24 | Расмий канал

Ўзбекистон Президенти ҳам тожикистонлик 5 нафар маданият ва санъат ходимларини "Ўзбекистон халқ артисти" унвони билан тақдирлади

Бу ҳақида Тожикистон президенти сайтида хабар берилди.

Тожикистон президенти сайтидаги хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Тожикистон Республикасининг бир гуруҳ маданият ва санъат ходимлари қардош халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси учун тақдирланган.

Ўзбекистон Президентининг Фармони билан Мирали Дўстизода, Исмоил Назриев, Фурқат Саидов, Тўлқин Тожибоев ва Раҳматулло Ҳошимовга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” унвони берилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube