Get Mystery Box with random crypto!

Яна бир сироп дорихоналардан қайтариб олинмоқда 'Санэпидқўмит | Rost24 | Расмий канал

Яна бир сироп дорихоналардан қайтариб олинмоқда

"Санэпидқўмита"нинг маълум қилишича, «Rinotin kids» дори воситасининг рухсатномаси бекор қилинган.

"Аҳоли орасида овқатдан заҳарланиш ҳолатларини келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида сироп маҳсулотларига берилган рухсатнома бекор қилинди", — дейилади қўмита хабарида.

Ҳозирга қадар 28 та дорихонадан маҳсулотлар қайтариб олинган. Профилактик тадбирлар эса давом этаётгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда “Rinotin kids” номли сиропнинг ичида номаълум модда борлиги ва дорининг қопқоғи моғорлагани сабабли харидорлар томонидан қайтариб олиб келинганлиги айтилган хабарлар тарқалган эди.

Шундан сўнг Санэпидқўмита ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини бошлаганини маълум қилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube