Get Mystery Box with random crypto!

RİSOLAT

Telegram kanalining logotibi risolat_net — RİSOLAT R
Telegram kanalining logotibi risolat_net — RİSOLAT
Kanal manzili: @risolat_net
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 685
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-07-05 21:04:37 • Зул Ҳижжанинг ўн кунлиги:

- Аллоҳ таоло у кунларда Мусо алайҳиссаломга гапирди;
- У кунда ислом дини комил бўлган;
- Аллоҳ у кунларга қасам деди;
- Унда қилинадиган ибодатлар бошқа кунлардан афзал бўлди, хоссатан такбир ва рўза;
- Ҳамда йилнинг энг яхши куни Арафа кунидир.

Тарифий
370 views18:04
Ochish/sharhlash
2022-07-04 14:22:29 Зул Ҳижжанинг ўн кунини, туну кун тўлиқ ибодат билан ўтказиш, жони ва моли кетмайдиган жиҳоддан афзалдир.

Ибн Таймия, «Фатаво ал-Кубро», 5/340.
332 views11:22
Ochish/sharhlash
2022-07-04 14:19:34 ЭСЛАТМА

«Осмонлар ва ерни яратган кундан Аллоҳнинг китобида ойлар адади ўн иккитадир, улардан тўрттаси ҳаром қилинган, мана шу тўғри диндир, у-ойларда ўзингизга зулм қилманглар… ». (Тавба: 36).

Ҳаром қилинган тўртта ой:

1. МУҲАРРАМ

2. РАЖАБ

3. ЗУЛ ҚАЪДА

4. ЗУЛ ҲИЖЖА

Мазкур ойларда ҳар қандай гуноҳ-маъсият қилиш, бошқа ойлардан кўра гуноҳи оғирроқ, шунинг учун ояти каримада: «… у-ойларда ўзингизга зулм қилманглар… », дея таакидланди.

Модомики ушбу ойларда маъсият қилишнинг гуноҳи оғирроқ бўлар экан, демак уларда тоат ибодат қилишнинг бошқа ойлардан кўра савоби ҳам кўпроқ, тарозида эса оғирроқ бўлади, ин ша Аллоҳ.

Абу Солиҳ
393 views11:19
Ochish/sharhlash
2022-07-03 18:26:35 • Зул Ҳижжа ойининг ўн кунлиги ҳақидаги фазилатлари:

- Аллоҳ таоло айтади: «Тонгга қасам. Ўн куннинг кечаларига қасам». (Фажр: 1, 2). «Ўн куннинг кечалари» тафсирида жумҳур муфассирлар Зул Ҳижжанинг ўн куни деганлар. Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ Тафсирларида манашу қавл саҳиҳ деганлар.

- Зул Ҳижжа ойининг ўн кунлик фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Ибн Аббос розиаллоҳу анҳумодан саҳиҳ ҳадисда айтилади: «Аллоҳга манашу ўн кунликдаги солиҳ амаллар бошқа кунлардан кўра севимлироқдир». Шунда Ё Расулуллоҳ: Аллоҳнинг йўлидаги жиҳоддан ҳамми? - дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳнинг йўлидаги жиҳоддан ҳам, магар киши жони ва моли билан чиқиб ундан бирор нарса қайтиб келмаса», дедилар. (Бухорий, Термизий).

- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Амаллардан ушбу ўн кунликда Аллоҳнинг ҳузурида улуғроғи, суюклироғи йўқ. Бас, унда таҳлил, такбир ва ҳамд айтишни кўпайтиринглар». (Аҳмад).

- Қуръони каримда: «Ва, Аллоҳнинг исмини маълум кунларда зикр қилинглар... », дейилган. (Ҳаж: 28). Бу оятни жумҳур уламолар Ибн Умар, Ибн Аббослар: Зул Ҳижжанинг ўн кунлиги, деб тафсир қилганлар.

- Дунёдаги кунлар ичида энг афзал, мисли йўқ кун Зул Ҳижжанинг ўн кунидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дунё кунларининг энг афзали ўн кунликдир». Яъни Зул Ҳижжанинг ўн кунлиги. Шунда: Фисабилиллаҳ ҳам унга тенг эмасми? - дейилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Фисабилиллаҳ ҳам унга тенг эмас, магар кишининг юзи тупроққ буланса», дедилар. (Баззор).

Шунинг учун уламолар дунёдаги кунларнинг энг афзали Зул Ҳижжанинг ўн кунлиги бўлса, дунёдаги кечаларниг энг афзали Рамазоннинг охирги ўн кунлигидир, деганлар.

- Зул Ҳижжанинг ўн кунида Арафа куни бор, у катта ҳаж кунидир, мағфират кунидир, ўтдан озод қилиш кунидир, у кунда рўза тутган кишининг аввалги ва келаси йилги гуноҳлари кечириладиган кундир, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўтган йил ва қолган йилга каффоратдир», дедилар. (Муслим, Аҳмад, Термизий).

Сўнгра ушбу ҳадисдан келиб чиқиб уламолар шундай деган экан: Зул Ҳижжанинг ўн кунлигида Арафа кунидан бошқа фазилати бўлмаганида ҳам, унинг фазилати учун етарли катта бир фазилат бўларди.

- Яна Зул Ҳижжанинг ўн кунлигида дин комиллиги ва неъматлар тамомига етгани ҳақидаги оят нозил бўлди: Яҳудийлар Умар розиаллоҳу анҳуга: Сизлар бир оят ўқийсизлар, агар у бизга нозил бўлганида, биз у кунни байрам қилиб олардик, дедилар. Шунда Умар розиаллоҳу анҳу жавоб бериб айтдилар: Мен уни қачон ва қаерда нозил бўлганини ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша вақт қаерда бўлганини аниқ биламан: Арафа кунида ва биз ҳам Аллоҳга қасам Арофатда эдик. Суфён айтади ўша кун жумъамиди йўқми иккиландим: «Бугун сизларга динингизни комил қилдим» ояти. (Моида: 3).

- Дуо қилинадиган энг яхши кун ва ижобат бўлиши умид қилинган кун Зул Ҳижжадаги Арафа кунидир, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Энг яхши дуо Арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги пайғамбарлар айтган энг яхши нарса: Ла илаҳа илла Аллоҳ ваҳдаҳу ла шарика лаҳу, лаҳул мулк ва лаҳул ҳамд ва ҳува аъла кулли шайъин қодийр». (Молик, Термизий).

- Зул Ҳижжада қурбонлик қилиш куни бор, у Ийдул Азҳонинг энг биринчи куни бўлиб Аллоҳнинг ҳузурида энг улуғ кунлардан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ табарока ва таолонинг ҳузуридаги энг улуғ кун наҳр-қурбонлик кунидир сўнгра қар-минода қоладиган кундир», дедилар. (Аду Довуд, Насоий).

Ҳофиз ибн Ҳажар Зул Ҳижжанинг ўн кунлик фазилатлари бунчалик улуғлиги сабаби ҳақида тааммул қилиб айтадилар: Зул Ҳижжанинг ўн кунлигида бўладиган имтиёзнинг сабаби зоҳир бўлишича, уммуҳотул (катта) ибодатлар у кунда жамъланиб келган: Намоз, рўза, садақа, ҳаж каби. Бошқа кунларда булар (бир бўлиб) келмаган. (Фатҳул Борий, 534).

Абу Солиҳ Умар Шоҳир 22.08.2017
359 views15:26
Ochish/sharhlash
2022-06-30 11:29:00
448 views08:29
Ochish/sharhlash
2022-06-27 00:51:00
14. Намозда хушуъ бўлиши учун нимани эслашга буюрилганмиз?
Anonymous Quiz
61%
Ўлимни
9%
Қабрни
16%
Жаннатни
14%
Дўзахни
180 voters535 views21:51
Ochish/sharhlash
2022-06-16 14:13:05
13. Исломда энг биринчи қурилган масжид?
Anonymous Quiz
25%
Масжидул Ҳарам
26%
Масжидул Ақсо
37%
Қубо масжиди
11%
Масжидул Набавий
220 voters701 views11:13
Ochish/sharhlash
2022-06-12 02:27:43 𖦹 Фойда:

Бугун Одам боласининг барча насаби Шисгача боради. Шис наслидан бошқа Одам боласининг қолган насли; инқирозга учраган ва йўқ бўлиб кетган, улардан бирортаси қолмади. Одамларнинг бугунги барча насаблари Шис алайҳиссаломга боради.

Ибн Жарир Табарий, «Тарихул умам вал мулук», 1/103. Ибнул Жавзий, «Табсиро», 1/24, 36. Ибн Касир, «ал-Бидояту ван ниҳоя», 1/98.

𖣔 Рисолат - @risolat_net
802 views23:27
Ochish/sharhlash
2022-06-11 21:23:03
699 views18:23
Ochish/sharhlash