Get Mystery Box with random crypto!

Республикамизнинг барча ҳудудларида истиқлолимизнинг 31 йиллиг | HARBIY PROKURATURA HUQUQIY AXBOROT KANALI rasmiy kanal 🇺🇿

Республикамизнинг барча ҳудудларида истиқлолимизнинг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида байрам тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси маҳкамасида ўтказилган байрам тадбирида Қуролли Кучларда жиноятчиликка қарши курашиш ва қонунийликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ ҳарбий прокуратура органлари ходимлари Бош прокурор ва Бош прокурор ўринбосари-Ҳарбий прокурор, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирларининг буйруқлари билан фахрий ёрлиқ, ташаккурнома, навбатдаги ҳарбий унвон билан мукофотландилар.

Тадбирда Бош прокурорининг ўринбосари-Ҳарбий прокурор Шухрат Узаков томонидан охирги йилларда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида прокуратура органлари халқимизнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳақиқий ҳимоячиси - “Халқ прокуратураси”га айланлигини эътироф этилди.

@uzbprokuratura