Get Mystery Box with random crypto!

​​​​​​Давлатимиз герби қабул қилинган куннинг 31 йиллигига бағ | RESPUBLIKA FILOLOGLARI

​​​​​​Давлатимиз герби қабул қилинган куннинг 31 йиллигига бағишланади!

ЎЗБЕКИСТОН ИМЗОСИ

Порлаётган қуёш, кўм-кўк далалар,
Ва тоғлар бағрига тушаётган нур.
Бепоён яйловлар, фусункор боғлар,
Аму бирла Сирнинг меҳридан қонур.

Меҳнаткаш ўзбекнинг томирида қон,
Неча асрларки уриб турар жўш.
Мана ўттиз йилки, бахтиёр юртга,
Қанотларин ёзиб турар ҳумоқуш.

Унда намоёндир ғурур тимсоли,
У сўзлар шу юртнинг тарихи ҳақда.
Элнинг ризқи бўлиб келган ҳамиша,
Бир боғлам буғдой-ю, бир боғлам пахта.

Шукримиз ёғилгай, дуолар ила,
Аллоҳ ёрлақаган ҳар онимиздан.
Саккизбурчак ичра янги ой, юлдуз,
Шарҳлаб турур гуё иймонимиздан!

Унинг тасвирида қадрдон ранглар,
У рамзи - тинчликнинг, мунаввар тонгнинг.
Қайда намоёндир, ғарбдами, шарқда,
Имзоси саналгай Ўзбекистоннинг!

Ўлмасбек Самарқандий.