Get Mystery Box with random crypto!

Хотиралар ... 1921 йилнинг кеч кузида Анварнинг кутилмаганда | Yosh siyosatchi

Хотиралар

...

1921 йилнинг кеч кузида Анварнинг кутилмаганда Бухорода пайдо бўлиши туркистонликларда Ватанимиз зулмкорларига қарши курашда ғалаба қозонишга бўлган ишонч учқунларини чақнатди. Анварда Туркистон қўзғолончиларининг барча кучларини ўз атрофига ва ўз раҳбарлиги остига жипслай оладиган ҳарбий маҳорат ҳамда жозиба мужассамлашган эди.

Агар Анвар Туркистонда 1918–1919 йилларда, ҳали Туркистоннинг каттагина қисми совет оккупациясидан холи бўлган, маълум қисмида эса советлар ҳукмронлик қилаётган ва халқ қўзғолони кетаётган пайтда пайдо бўлганида эди, балки, Ватанимиз тақдири мутлақо бошқача кечарди. Ахир 1918 – 1919 йилларда биз рус большевикларининг қуролли кучларидан эмас, балки ўзимизда ташкилотчиликнинг йўқлиги, уюшган ҳолда кураш олиб боролмаганлигимиздан енгилганмиз.

1916 йилги қўзғолон пайтида Туркистонда кўпчилик Анвардан ёрдам кутганди... Туркистонда султон халифанинг номини кўпчилик билмаса ҳам, Анварнинг номи ҳаммага таниш бўлиб кетганди. Анварнинг номи афсоналарга тўла эди. Сўнгги Болқон урушидан сўнг даштликларнинг кўпчилиги фарзандига Анвар исмини қўйишган... Рус ҳукумати Анварнинг Туркистонда кенг оммалашаётганлигини билган ҳолда унга қарши кураш олиб борарди. Рус ҳукумати шубҳали туюлган Туркистондаги барча татар ўқитувчиларни «Анварнинг агенти» деб ҳисобларди. У жадидчиларимизни ҳозир «камолчилар», бизни эса миллатчилар деб атаётганидек, ўша пайтдаги жадидчиларимиздан «Анварнинг агентлари» деб шубҳаланишган.

Анвар Туркистонни озод қилиш йўлида қаҳрамонларча халок бўлди. Унинг ўлимидан сўнг ўн йил ўтгач Москванинг «қизил қўшинлари босиб олинган мамлакатдаги душман армиясига ўхшаб Туркистонга кириб борди».

Мамлакатимизни душман армиясидан халос қиладиган кун келармикин!?

Биз ишонамиз, бу кун келади. Ана шунда Туркистоннинг олис бурчагида ётган Анварнинг хоки эркин ва мустақил Туркистон пойтахтига кўчириб келинади. Ва унинг хотараси туркистонликлар қалбида абадий яшайди.

Мустафо Чўқай ўғли. Мустафо Шоқай Шығармаларынын Толық жинағи. Алтынщы том. – Алматы, 2013.

***

@turkiston_kutubxonasi