Get Mystery Box with random crypto!

'Балжувон фожиаси'га — 100 йил! 4 август 1922 йил (айрим манб | Yosh siyosatchi

"Балжувон фожиаси"га — 100 йил!

4 август 1922 йил (айрим манбаларда 5 август)
- Шарқий Бухорода қизил армия кучларига қарши кураш етакчиларидан Анвар Пошо Балжувон тепалигида бўлган жангда ҳалок бўлган кун.

Исмоил Анвар Пошо (1881-1922) 1921 йил кузидан собиқ Бухоро амирлиги ҳудудида Қизил армия кучларига қарши ўзининг бир неча собиқ сафдошлари билан жанг олиб боради. 1922 йил мартидан Амир Олимхондан барча қўшинларга Бош қўмондон этиб тайинлангани ҳақида иноятнома олади. Шу йилнинг 15 апрелида эса қўрбошилар Анвар Пошони қўрбошиларга сиёсий раҳбар ва қўмондон этиб сайлайдилар.

Советларнинг ўлкага катта куч ташлаши билан вазиятни ўзгариб, аҳволни оғирлашиб боради. 4 август куни Балжувон тепалигига қизилларнинг 3 та отлиқ полки, 3 та эскадрони тўсатдан ҳужумга ўтади. Узоқ давом этган олишувдан сўнг Анвар Пошо ҳалок бўлади.

Эрк ва озодлик куйчиси Чўлпон Анвар Пошо вафоти муносабати билан ўз вақтида "Балжувон" номли марсия битган.

Туркистон кутубхонаси