Get Mystery Box with random crypto!

#Эътироф Янги Ўзбекистоннинг улуғвор меъморий мажмуаси Кеч | Dilmurod Nabiyev

#Эътироф

Янги Ўзбекистоннинг улуғвор меъморий мажмуаси

Кеча қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрида муҳташам мажмуа – “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда иштирок этган давлатимиз раҳбари нутқ сўзлаб, барчани ушбу қувончли воқеа билан табрикладилар. Айниқса, “Қадимий ва навқирон Самарқанд бағрида қад ростлаган мана шундай замонавий, улуғвор меъморий мажмуа барчамизга, бутун халқимизга муборак бўлсин, буюрсин” деган сўзлари миллионлаб халқимиз қаторида мени ҳам тўлқинлантириб юборди. Қалбимда чексиз фахр-ифтихор туйғуларини уйғотди.

Эътироф этилгандек, ушбу мажмуа Янги Ўзбекистоннинг дунёга кенг очилаётган яна бир дарвозасидир. Бу мамлакатимизда сайёҳлик индустриясини ривожлантириш борасидаги улкан ишларнинг бир қисми деб, биламан. Шунингдек, нуфузли халқаро тадбирлар, улкан анжуманларнинг шу ерда бўлиб ўтишида янги марказимиз ҳам самарали хизмат қилади.

Шу ўринда меҳнаткаш ва бағрикенг, олийжаноб халқимизни бетакрор меъморий мўъжизани ўзида мужассам этган гўзал маскан билан яна бир бора чин кўнглимдан табриклайман.

Дилмурод НАБИЕВ,
Қарши давлат университети ректори, профессор

@rektor_qarshidu