Get Mystery Box with random crypto!

Шавкат Мирзиёев ва ХХР ташқи ишлар вазири Цинь Ганг темир йўл | Referendum.uz

Шавкат Мирзиёев ва ХХР ташқи ишлар вазири Цинь Ганг темир йўл қурилиши, шунингдек, Ўзбекистон Президентининг Хитойга бўлажак ташрифини муҳокама қилди

Бугун Шавкат Мирзиёев эртага Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистонга қўшни давлатлар Ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирини қабул қилди.

Учрашувда Мирзиёев Хитойга бўлажак давлат ташрифи ва "Марказий Осиё – Хитой" саммитига ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш муҳимлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, томонлар ҳозирда техник ҳужжатлар тайёрланаётган Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой темир йўли қурилиши лойиҳасини тезроқ амалга ошириш зарурлигини таъкидладилар.

Шунингдек, Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича яқиндан мувофиқлаштиришни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Каналга уланиш https://t.me/referendumuz23