Get Mystery Box with random crypto!

Агар Россия президенти мамлакат ҳудудида бўлса, Австрия Путинн | Referendum.uz

Агар Россия президенти мамлакат ҳудудида бўлса, Австрия Путинни Халқаро жиноий суд буйруғи билан ҳибсга олишга тайёр

Бу ҳақда Taggespiegel нашрига берган интервьюсида Австрия канцлери идораси ҳузуридаги Европа Иттифоқи ва Конституция бўйича вазир Каролин Эдтстадлер маълум қилди. "Австрия халқаро ва жиноий қонунчилик бўйича ўз мажбуриятларини бажаради", - деди вазир.

Унинг қўшимча қилишича, Австрия ҳарбий жиҳатдан нейтрал бўлишига қарамай, сиёсий жиҳатдан нейтрал эмас. "Биз Украина халқи билан бирдаммиз, уларни гуманитар ва иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаймиз, аммо қурол етказиб бериш билан эмас", — дея таъкидлади у. Шу билан бирга, вазирнинг маълум қилишича, Австрия Европа Иттифоқининг ёрдами бўйича қарорларни блокламайди.

Каналга уланиш https://t.me/referendumuz23