Get Mystery Box with random crypto!

ㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤ «ТОВУҚЛИ ПИДЕ» | RECEPTI_DIPU💚

ㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤ
«ТОВУҚЛИ ПИДЕ»


Керакли маҳсулотлар:

Хамири учун:

250 мл илиқ сут
250 мл илиқ сув
1 ош қошиқ шакар
1 ош қошиқ дрожжи
3-4 стакан ун
1 чой қошиқ туз
2 ош қошиқ ёғ

Начинкаси учун:

400 гр товуқ филеси
1 донадан қизил, яшил, сариқ булғор қалампири
1 дона помидор
Туз, мурч, паприка
200 гр пишлоқ


Тайёрланиши:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!

Идишга сут, сув, шакар, дрожжи ва унни солиб, аралаштирамиз. 10 дақиқадан сӯнг қолган ун, туз ва ёғни солиб, хамир қорамиз ва 40 дақиқа оширамиз.
Начинкаси учун ҳамма масаллиқларни майда кубик шаклида тӯғраб, туз ва зираворларни солиб, аралаштирамиз.
Хамирни 4 зувалага бӯлиб, овал шаклида ёямиз. Қирғичдан чиқарилган пишлоқни сепиб, устидан начинка солиб, 2 четини яхшилаб ёпиштирамиз. Тухум суртиб, кунжут сепамиз.
180°С қизиган духовкада 35 дақиқадан пишириб оламиз.
#ифторлик
ㅤㅤㅤㅤㅤ