Get Mystery Box with random crypto!

​​'Ёш шифокорлигимда мен Австриянинг энг йирик давлат касалхон | Read'n'Roll

​​"Ёш шифокорлигимда мен Австриянинг энг йирик давлат касалхонасида тўрт йил ишладим. У ерда мен оғир депрессияга учраган беморлар жойлаштирилган бўлимда раҳбарлик қилдим. Бўлимдаги беморларнинг аксарияти ўз жонига қасд қилишдан сўнг уерга келганди. Касалхонадаги тўрт йиллик фаолиятим давомида чамаси ўн икки минг беморни кўрикдан ўтказган бўлсам керак. Улар билан ишлаб ўзим учун катта тажриба йиғдим ва ҳар гал суиқасдга мойиллиги бор инсонларга дуч келганимда ушбу тажрибамдан фойдаланаман. Мен бундай одамларга сон-саноқсиз беморлар жонига қасд қилишлари муваффақиятсиз бўлганлигидан ҳозир қай даражада хурсанд эканликларини менга қайта-қайта такрорлаганликларини айтиб бераман; улар менга ҳафталар, ойлар, йиллар ўтиб муаммоларининг ечими, саволларининг жавоби ва ҳаётларининг мазмуни мавжудлигини англаб етганликларини сўзлаб беришганди. "Ҳолат яхши тарафга ўзгаришининг эҳтимоли мингда бир бўлса ҳам," - тушунтиришда давом этаман мен, - "сизнинг ҳолатингиз, эртами-кечми, ижобий тарафга ўзгармайди деб ким кафолат бера олади? Асосийси сиз ўша ўзгариш содир бўлиши мумкин бўлган кунни кўриш учун яшашингиздир, аниқроғи, сиз ўша куннинг илк қуёш нурларини кутиб олиш учун ҳаётда қолишингиз керак. Демак, бунда буёғига ҳаётда қолиш маъсулияти сизни тарк этмаслиги зарур.""

Man's Search for Meaning, Viktor E. Frankl

@readnroll