Get Mystery Box with random crypto!

Ravza.uz | Rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi ravza_uz — Ravza.uz | Rasmiy kanal R
Telegram kanalining logotibi ravza_uz — Ravza.uz | Rasmiy kanal
Kanal manzili: @ravza_uz
Toifalar: Adabiyot , Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 14.04K
Kanalning ta’rifi

Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi
• www.ravza.uz
• Instagram.com/ravza_uz
• facebook.com/ravza.uz.sahifasi
• twitter.com/ravzauzsahifasi
Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot
Guvohnoma №1151

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 14

2023-04-20 02:01:02 #Бомдод_азони

┠ Бомдод азони
┠ 4.2 МB
┠ 04 :
34

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
4.4K viewsISLOMJON, 23:01
Ochish/sharhlash
2023-04-20 01:34:00
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Саҳарликни ейиш баракадир, уни бир қултум сув ичиб бўлса ҳам тарк қилманглар. Чунки, Аллоҳ ва Унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга салавот айтади", дедилар.
Имом Аҳмад ривояти.

Саҳарлик вақти 04 : 01

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
5.3K viewsISLOMJON, 22:34
Ochish/sharhlash
2023-04-19 20:48:46
Уламолар ва астрономларнинг Рамазон ҳайитини аниқлашдаги хулосалари
(2023 йил 19 апрель)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
41.9K viewsISLOMJON, 17:48
Ochish/sharhlash
2023-04-19 19:01:28
“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2023 ЙИЛ 20 АПРЕЛЬ (1444ҳ - 29 Рамазон ) ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

Қуёш вақти 05:27
Қиём вақти 12:12-12:22

                                Азон   Такбир
Бомдод     04:01 | | 04:41
Пешин        12:40 | | 12:50
Аср              16:59 | | 17:09
Шом           19:00 | | 19:00
Хуфтон       20:30 | | 20:40

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-17 ДА -5 ва +5 қилиб олинган
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Ravza.uz | @Ravza_uz ✓
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
6.0K viewsISLOMJON, 16:01
Ochish/sharhlash
2023-04-19 18:30:56 #Ҳуфтон_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

┠ Ҳуфтон азони
┠ 7.2 МB
┠ 03 : 08


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
4.9K viewsISLOMJON, 15:30
Ochish/sharhlash
2023-04-19 18:01:58 ЖАННАТИЙ БАНДАЛАР ВА ЖАННАТ НЕЪМАТЛАРИ ТАЪРИФИ

Парвардигори оламнинг мўмин-мусулмон бандалари учун яратилган жаннатлари Қиёматгача осмонда муаллақ туради. Улар жами тўртта боғдан иборат бўлиб, дарвозалари саккизтадир:

1. Фирдавс (боғ) тилла, кумуш, гавҳардан яратилган.

2. Аъдн (ватан тутмоқ) оқ дурдан яратилган.

3. Наъийм (ҳузур-ҳаловат) кумушдан яратилган.

4. Хулд (мангулик) маржондан яратилган.

5. Маъво (турар жой) сарғиш-яшил забаржаддан.

6. Дор ус-Салом (омонлик диёри) қизил ёқутдан.

7. Дор ул-Қарор олтиндан яратилган.

8. Дор ул-Жалол забаржаддан яратилган.


Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қиёматгача амал қилувчи Қуръони каримининг бир қанча жойларида жаннатий бандаларини ва жаннат неъматларини шундай тавсиф қилади.
Парвардигори (ҳузурида) туришдан (сўралишдан) қўрққан киши учун икки жаннат (боғи) бордир. У иккисидан бошқа яна икки боғ бордир”. (Ар-Роҳман сураси, 46, 62.)
Ўша боғларга “Парвардигорларидан қўрққан тақволи зотлар ҳам гуруҳ-гуруҳ ҳолда жаннатга бошлаб борилур. То қачонки, улар унинг дарвозалари очилган ҳолда эканида етиб келганларида ва унинг қўриқчилари: “Сизларга салом! Хуш келдингиз! Бас, унга мангу қолувчи бўлган ҳолингизда кирингиз!” – деганларида (улар беҳад шодланурлар)”. (Зумар сураси, 73-оят).
Моида сураси: “Аллоҳ деди: “Бу кун содиқ (мўмин) ларга содиқлиги фойда берадиган кундир. Улар учун остидан анҳорлар оқиб турадиган жаннат боғлари бордир. (Улар) у ерда абадий бўлурлар”. Улардан Аллоҳ рози ва улар Аллоҳдан рози бўлурлар. Бу буюк ютуқдир”. (Моида сураси, 119-оят).
Раъд сураси: “Парвардигорларининг “юзини” истаб, (турли машаққатларга) сабр қилиб, намозларини баркамол адо этган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан хуфёна ва ошкора эҳсон қилган ҳамда ёмонликка яхшилик қайтарадиган зотлар, айнан ўшалар учун дунё оқибати (жаннат) бордир. (У) абадийлик боғлари бўлиб, (улар) у жойларга ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётларидан иборат солиҳ (банда)лар билан бирга кирурлар”. (Раъд сураси, 22-23-оятлар).
Соффот сураси: “Илла, Аллоҳнинг шундай (куфр ва ширкдан) дили пок бандалари бордирки, айнан ўшалар учун (жаннатда) маълум ризқ, турли мевалар бўлур. Улар иззат-икромдадирлар, неъмат боғларида, сўрилар устида бир-бирларига юзма-юз бўлиб ўтирурлар”. (Соффат сураси, 44-оятлар).
Инсонлар ойнинг 14-кечасида, турган жойидан тўлин ойни очиқ-ойдин кўрганларидай, жаннатий бандалар ҳам жаннатда Парвардигори олам – Зул жалоли вал икромни худди шундай кўрадилар. Яъни, У кунда баъзи юзлар яшнаб турувчи, Парвардигорларига боқувчидир, (Қиёмат сураси, 22-23-оятлар). “(Уларга) раҳмли Парвардигор (томони)дан салом (айтилур)”. (Ёсин сураси, 58-оят).

“Ислом – кўрсатма, ҳидоят, раҳмат” китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Ravza.uz | @Ravza_uz ✓
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
5.8K viewsISLOMJON, 15:01
Ochish/sharhlash
2023-04-19 17:43:37 #Ғафлатда_қолманг! Бугун Рамазоннинг сўнгги тоқ кечаси-Лайлатул қадр кечаси:

19 апрель (чоршанба)дан — 20 апрель (пайшанба)га ўтар кеча

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар.

Қадр кечасининг 1 сонияси 23 соатдан афзал
1 дақиқаси 58 кундан афзал
1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал
1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал

Дуо қилинг. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: “Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?” деб сўрадилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ўқишни айтдилар:
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
"Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний"
"Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин"
(Имом Термизий ривояти).

Муҳими, бу кечани ибодат, зикр, тиловат, хайру эҳсон ва бошқа яхши амаллар билан ўтказиш лозим.

Аллоҳим барча мўминларга Рамазоннинг охирги ўн кунлигида Сени рози қиладиган амалларни қилишга муваффақ айла ва қилган амалларимизни қабул эт!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
4.9K viewsISLOMJON, 14:43
Ochish/sharhlash
2023-04-19 16:59:02 #Шом_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

┠ Шом азони
┠ 311.1 КБ
┠ 02 : 07


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
4.3K viewsISLOMJON, 13:59
Ochish/sharhlash
2023-04-19 16:01:14
Рўзадорлар учун хурсандчилик бор

Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган хадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Рўзадорга икки хурсандчилик бор: бири – ифтор вақтида, иккинчиси – қиёматда Роббисига рўбарў бўлганда", деганлар.
Биринчи хурсандчилик муборак бўлсин!

Иккинчиси ҳам барчамизга биргаликда насиб қилсин.

Ифторлик вақти 18:59

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
5.0K viewsISLOMJON, 13:01
Ochish/sharhlash
2023-04-19 15:06:04 ​​ РАМАЗОН ҲАЙИТИ КУНИ АТРОФИДАГИ ХАБАРЛАРГА МУНОСАБАТ

Айни кунларда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда Рамазон ҳайити кунини белгилаш атрофидаги маълумотлар турлича талқин этилмоқда. Аввал
хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун Ишчи гуруҳ шуғулланмоқда.

Уламолар ва малакали мутахассислардан иборат мазкур ишчи гуруҳ Рамазон ҳайити куни – янги Шаввол ҳилолини астрономик таҳлиллар ҳамда хорижий давлатлардаги мутахассислар билан ҳамкорликда кузатиб бормоқда. Ҳатто Ишчи гуруҳи вакиллари АҚШ, Туркия, Жанубий Корея ва Россия минтақаларида ҳам кузатиш ишларини олиб бормоқда.

Хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астраномия институтидан олинган маълумотларга кўра, 2023 йил Рамазон ҳайити куни, яъни Шавволнинг янги ой фазаси шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да, Саудия Арабистони вақти билан эса 07:12 да содир бўлади. Астраном олимлар хулосасига кўра, шу куни Шаввол ойи ҳилоли Ўзбекистон ҳудудида кўринмасада, лекин дунёнинг айрим минтақаларида кўриш мумкин бўлади.

Таъкидлаш жоизки, Ҳанафий фиқҳи манбаларида бир маконда янги ҳилол кўрилиши дунёдаги жами мусулмонларга Рамазон ҳайитини нишонлашни жоиз қилади. Бунга ҳанафий, моликий ва ҳанбалий мазҳабларидан иборат жумҳур уламолар иттифоқ қилишган.

Шаръий масалалар ва астрономик ҳисоб-китобларга таянган ҳолда 1444 ҳижрий йил Шаввол ойи ҳилоли милодий 2023 йил 20 апрель куни Ер юзининг айрим ҳудудларда кузатилади. Шу боис, Рамазон ҳайити куни 2023 йил 21 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида дастлабки хулосалар қилинмоқда. Айтиш мумкинки, АҚШ, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон каби бир қатор давлатлар томонидан жорий йил 21 апрель, жума кунини Рамазон ҳайити, деб эълон қилинди.

Фалакий ҳисоб бўйича ҳайит куни маълум бўлса-да, Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Янги ойни кўриб рўза тутинглар ва янги ойни кўриб ҳайит қилинглар”, деган ҳадиси шарифларига асосан мазкур Ишчи гуруҳининг АҚШ, Туркия ва Ғарб давлатлардаги вакилларининг ҳилолни кузатиш тўғрисидаги охирги маълумотлари олингандан кейин 2023 йил 20 апрель куни якуний хулосалар тақдим этилади, инша Аллоҳ.

Қайд этиш керакки, ибодат масаласида доим эҳтиёт бўлиш лозим. Рамазон рўзасининг бошланиши ва тугаши фақат юрт муфтийси томонидан эълон қилинади, мўмин-мусулмонлар эса шу фатвога эргашишлари шарт бўлади.

Демак, интернет сайтлари юритувчилари ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан ушбу масалада турли хабарларни тарқатиш орқали халқимизни асл вазиятдан чалғитмасликни илтимос қиламиз.

Шу кунларда Ўзбекистонда Рамазон ҳайити куни расмий манбаларда эълон қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази
Fatvo.uz / @diniysavollar

#МУНОСАБАТ #РАМАЗОН_ҲАЙИТИ_КУНИ
14.4K viewsМаъруф Алоходжаев, 12:06
Ochish/sharhlash