Get Mystery Box with random crypto!

КАТТА ВА КИЧИК ГУНОҲЛАР Шаръий истилоҳда катта гуноҳлар “каби | Ravza.uz | Rasmiy kanal

КАТТА ВА КИЧИК ГУНОҲЛАР

Шаръий истилоҳда катта гуноҳлар “кабийра”, кичик гуноҳлар “сағийра” дейилади.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

إِن تَجْتَنِبُوا۟ كَبَآئِرَ مَا تُنْهَوْنَ عَنْهُ نُكَفِّرْ عَنكُمْ سَيِّـَٔاتِكُمْ وَنُدْخِلْكُم مُّدْخَلًا كَرِيمًا

Агар қайтарилган нарсаларнинг катталаридан четда бўлсангиз, ёмонликларингизни ўчирурмиз ва сизни карамли манзилга киритурмиз
(Нисо сураси, 31-оят).
Бу ояти кариманинг маъноси “Катта гуноҳлардан четда бўлсангиз, кичик гуноҳларингизни кечириб, охиратда сизни жаннатга киритамиз”, деганидир.
Кабийра гуноҳлар қайси гуноҳлар экани ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар бор.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Етти ҳалоқ қилувчи нарсалардан четда бўлинглар!” дедилар.
Эй Аллоҳнинг Расули, улар қайсилар?” дейишди.
Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр, Аллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақдан ўлдириш, рибохўрлик қилиш, етимнинг молини ейиш, уруш куни ортга қараб қочиш, мўмина, ғофила, афийфа аёлларга бўхтон тоши отиш”, дедилар.
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Гуноҳи кабийраларнинг каттаси бир одамнинг мусулмон кишининг обрўсига ноҳақдан тил теккизишидир. Бир сўкишга икки сўкиш ҳам гуноҳи кабийралардандир”, дедилар”.
Абу Довуд ривоят қилган.

“Руҳий тарбия” китобидан.
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA