Get Mystery Box with random crypto!

ХОТИРЖАМЛИК СИРИ Севги туфайли аччиқ нарсалар ширин бўлади, | Ravza.uz | Rasmiy kanal

ХОТИРЖАМЛИК СИРИ

Севги туфайли аччиқ нарсалар ширин бўлади, мис олтинга айланади. Севги сабаб лойқа сувлар тиниқ тортади, дардларга дармон топилади. Севгидан ўлик тирилади.
Жалолиддин Румий

Абдуллоҳ ибн Саржас розияллоҳу анҳу жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга:
- Мен Абу Заррни яхши кўраман, - деди.
- Буни ўзига айтдингми?
- Йўқ.
- Бориб айтгин.
Шундан сўнг Абу Заррни топиб, уни яхши кўришини айтди. У шундай жавоб қилди: "Аллоҳ ҳам сени яхши кўрсин". Кейин бу ҳақда Расули акрамга айтган эди, шундай марҳамат қилдилар:
- Яхши кўрган кишингга: "Сизни яхши кўраман", дейишинг савобдир. Ростдан ҳам шундай. Чунки ҳар бир киши ёнида меҳрибонлари борлигини билса, ўзини хотиржам ҳис қилади. Меҳр кўрсатган - меҳр топади, дейишади. Қалбимиздаги меҳрни яқинимизга изҳор қилсак, ҳам савоб, ҳам меҳр топамиз. Болаларимиз пок фитрат билан туғилади. Жоҳилликни эса уларга ўзимиз ўргатамиз. Оқибатда, ҳаловатимизни йўқотамиз. Ўзингдан чиққан балога - қайга борай давога, деб бежиз айтишмайди.
Фарзандни шундай тарбия қилиш лозимки, йўқчиликда ҳам, тўкин-сочинликда ҳам у сизни иззат қилсин. Ота-онаси кўп даромад топган пайтда уларга келганида яхши гапириб, кексариб ёки касалликка чалиниб, тўшакка михланиб қолганида уларни кўчага чиқариб ташлаётган гумроҳ бандалар ҳам учраб туради. Бундай кимсаларга йўлиқишдан Аллоҳнинг ўзи асрасин. Меҳр беринг. Шу билан бирга, фарзандларингизга меҳрни қадрлашни ҳам ўргатинг. Фарзандингиз Аллоҳ қаҳридан қўрқишни ўргансин. Шунда ўзини шайтон макридан ҳимоя қилишни, нафси ҳукмига юрмасликни, дунё ҳавасига берилмасликни ўрганади. Сиз ҳам фарзандингизнинг ахлоқидан хотиржам, бахтидан қувониб яшайсиз. Киши учун фарзандининг бахтини кўришдан ортиқ қувонч йўқ. Аллоҳ ҳаммамизни эл ичида азиз қилсин. Бунга фарзандларингиз бажараётган савоб амаллар-у, яхшилар қилаётган дуо орқали эришасиз.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз** (ўксинма)" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Ravza.uz | @Ravza_uz ✓
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA