Get Mystery Box with random crypto!

Аллоҳга тақво қилиш ризқни жалб этганидек, тақвони тарк этиш к | .

Аллоҳга тақво қилиш ризқни жалб этганидек, тақвони тарк этиш камбағалликни чақиради. Гуноҳни тарк этишдек бирор иш Аллоҳнинг ризқини чорлай олмайди.

Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
---
Изоҳ: "Мўъжамут таърифот"да ризқни - Аллоҳ жонзотга ҳайдаб борадиган ва у ейдиган нарса, дея таърифланади. Бундан келиб чиқади ризқи кенгайган деганларингизнинг атрофидаги мўл-кўллик ризқ эмас, балки томоқларидан ўтгани ризқ экан. Кўпинча уларнинг хавфу хатарда ва кайфиятсиз еган нарсаларидан ночор одамнинг озгина емиши лаззатли ва фойдали бўлади.
Қолаверса биз кенглик деб айтаётганимиз бойликлар ризқ бўлиш ўрнига одамни янада адашишга ва туғёнга кетишига сабаб бўлади ва бу истидрож деб номланади. Демак бу ҳолда мўл-кўллик ризқ эмас, ризқсизлик бўлади.

Энди тўғридан-тўғри ҳикматдаги ризққа тўхталсак, бундан "ризқи ҳасан" - яъни эгасига машаққат ва қийинчиликсиз етиб келган ризқ назарда тутилмоқдаки, тақводорларга айнан шундай ризқ келади.


Мубашшир Аҳмад

@MubashshirAhmad