2023-04-10 17:45:45
ОНАЖОНИМ
Машаққатли лаҳзаларда, ишим осонлашишини, машаққатим аришини дуо қилиб сўраб, ёнимда турадиган инсон —
онамдир.
Бемор бўлиб турганимда, Аллоҳдан шифо сўраб, менга дори ичириб, пешонамни силаб, ёнимда турадиган инсон —
онамдир.
Йиғлаётганимда, кўз ёшларимни артиб, «Нега йиғлаяпсан, болам?» деб ёнимда турадиган инсон —
онамдир.
Ишим орқага кетиб, мен учун жонини «фидо» қилмоқчи бўлганлар йўқолиб қолганда, ёнимда турадиган инсон —
онамдир.
Хурсанд бўлганимда, шодлигимдан севиниб, юзида табассум билан ёнимда турадиган инсон —
онамдир.
Қўполлик билан хафа қилсам ҳам дарров кечириб, «Ўз боламдан хафа бўлармидим» дея бағрига босадиган инсон ҳам —
онамдир.
Дуо қилаётганда, баъзан ўзларини дуо қилишни унутсалар-да, аммо мени, синглимни, укаларимни, набираларини дуо қилишни унутмайдиган инсон —
онажонимдир!
Маҳмуд Дарвеш айтган:
"Онам билан бошқаларнинг орасидаги фарқ шуки, бошқалар мени маҳзун ҳолда кўрмасликини орзу қиладилар. Аммо онам мендан маҳзунликни ўзига олишни орзу қилади".
Аллоҳ таоло оталаримизни, оналаримизни Ўз паноҳида асрасин, умрларини узун, ризқларини баракотли қилсин, дуоларини олишни бизга насиб этсин!
Ота-онаси вафот этганларнинг ота-онасини Ўзи раҳматига олсин!
Нозимжон Ҳошимжон
АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!
Бомдод
намозидан кейин кимки 10 марта ушбу зикрни айтса. Унинг 10 та хатоси ўчирилади. Унга 10 та савоб йозилади. Унинг даражаси 10 марта кутарилади. Унга гунохҳам яқинлашмайди ИН ШАА АЛЛОҲ ЗИКРНИ ЎҚИШ
1.2K views14:45