2022-07-29 20:26:27
#ҲАДИС
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Замон яқин бўладир. Амал оз бўладир. Ўта бахиллик илқо қилинур ва ҳараж кўпаюр”, дедилар.
“Ҳараж нимадир?” дейишди. “Қатлдир, қатл”, дедилар”.
Учовлари ривоят қилишган.
Шарҳ:
1. Замон яқин бўладир. Вақтнинг баракаси қолмайди. Бирпасда ойлар ва йиллар ўтиб кетаверади. Кўз очиб юмгунча умринг ўтиб қолганини билмайсан.
2. Амал оз бўладир. Ҳамма дунѐга ружу қўйгани туфайли одамлар савобли амални оз қиладиган бўлиб қоладилар.
3. Ўта бахиллик илқо қилинур. Ҳамма ўзимга бўлсинга ўтиб қоладир. Бировга бирор нарса бермасдан ўта бахиллик қилишга ўтадилар.
4. Ҳараж кўпаюр.
“Ҳараж нимадир?” дейишди.
“Қатлдир, қатл”, дедилар”.
Одам ўлдириш турли урушлар, босқинчиликлар ва бошқа сабабларга кўра кўпайиб кетадир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рост айтадирлар.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Линкни босиб каналга обуна бўлинг!
@Rasululloh_qalbimda
2.3K views17:26