Get Mystery Box with random crypto!

Март ойидаги Ўзбекистон ишбилармонлик муҳити феврал ойига қара | Расмий хабарлар I Официальные новости

Март ойидаги Ўзбекистон ишбилармонлик муҳити феврал ойига қараганда яхшироқ баҳоланди

2023 йилдан бошлаб
Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳити кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар вақти-вақти билан Trading Economics ахборот порталида эълон қилинади.

Март ойида ишбилармонлик муҳитининг умумий кўрсаткичи барча тармоқларда ўсди, энг катта ўсиш кетма-кет иккинчи ой қишлоқ хўжалигида кузатилди.

Февраль ойида ишбилармонлик муҳитининг жамланган кўрсаткичи 58 пунктни ташкил этган бўлса, март ойида 6 пунктга кўтарилиб, 64 пунктни ташкил этди.

42% респондент бизнеснинг ҳозирги ҳолатини "яхши" деб баҳолаган,
Корхоналарнинг 22%и ўз ходимлари сонини кўпайтирди, 45%и эса ўз товарлари/хизматларига талабнинг ўсишини қайд этди.
Кейинги 3 ойда бизнеснинг умумий аҳволи яхшиланишини кутаётган тадбиркорлар улуши 81%ни ташкил этди.

Умуман олганда, жорий ҳолат кўрсаткичлари ва кутилаётган кутилмалар ўртасидаги боғлиқлик келгуси 3 ойда ҳам иқтисодиёт ривожланишидаги ижобий тенденция давом этишини билдиради.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк