Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекча Википедия Марказий Осиёда биринчиликка чиқди Жорий й | Расмий хабарлар I Официальные новости

Ўзбекча Википедия Марказий Осиёда биринчиликка чиқди

Жорий йилнинг 14–20 апрель кунлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўзбек тилининг жаҳон интернет тармоғидаги нуфузини оширишга қаратилган «ВикиОромгоҳ» лойиҳаси старт берилди.

Агентликка кўра лойиҳа давомида иштирокчиларга мутахассислар томонидан ўзбекча Википедияга мақола киритиш кўникмалари ўргатилмоқда. Оромгоҳга қадар Википедияда ўзбек тилидаги мақолалар сони 224 317 тани ташкил этган бўлса, айни дамда 233 мингга етган.

Дастлабки уч кунда ўсишлар сони қарийб 10 минг мақолага етиб, жаҳон Википедиялар тизмасида 45-ўринга кўтарилди ҳамда Марказий Осиёда биринчиликка чиқди.

Ўзбек тилидаги мақолалар сони 233 мингдан ошиб, бутунжаҳон Википедиялар тизмасида 45-ўринга кўтарилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк