Get Mystery Box with random crypto!

Тўдакўл соҳилидаги йирик мавжудот тўғрисидаги ахборот ўз тасди | Расмий хабарлар I Официальные новости

Тўдакўл соҳилидаги йирик мавжудот тўғрисидаги ахборот ўз тасдиғини топмади

“Тўдакўл соҳилидан (Навоий вилояти) йирик мавжудот топилди” мавзусидаги маълумот вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ўрганилди.

Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати маълум қилишича, хабар остида қўйилган фотосурат аслида Камарбалиқ ёки Селдлар қироли деб номланади. Маълумотларга кўра, мазкур балиқ Тинч, Атлантика ва Ҳинд океанларининг иссиқ, ўртача иссиқ ва мўътадил сувларида, асосан тропик минтақада ва Ўрта ер денгизи ҳавзасида, шунингдек, Шимолий-Шарқий Атлантикада – Исландия сув ҳавзаларида ва Шимолий денгизда 500-700 м, баъзан 1000 м чуқурликларда учрайди. Унинг узунлиги 3 метргача боради.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official