Get Mystery Box with random crypto!

«Эл-юрт умиди» жамғармаси хориждаги йирик компанияларда стажир | Расмий хабарлар I Официальные новости

«Эл-юрт умиди» жамғармаси хориждаги йирик компанияларда стажировка ташкил қилиб беради

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Жамғарма директори ўринбосари Жавоҳир Аҳмедов маълум қилди:


«Президент фармонига асосан «Эл-юрт умиди» жамғармаси фаолиятида жуда катта ўзгаришлар бўлди. Энг аввало, Жамғарманинг 3 та таълим дастури асосий таълим дастури сифатида эълон қилинадиган бўлди.

2021 йилдан бошлаб бакалавриат, магистратура ва докторантура дастури Жамғарманинг асосий фаолият туридаги таълим дастурлари деб ҳисобланади ва шу дастурлар асосида хориждаги нуфузли университетлар, илмий марказлар ва компанияларда таълим олиш ташкил этилади.

Жамғарманинг 4 та асосий йўналиши мавжуд:

давлат ва жамият бошқаруви;
қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ соҳаси;
таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳалар;
иқтисодиёт тармоқлари.

Жамғарманинг таълим дастурларидан ташқари мақсадли стажировка дастурлари ҳам ташкил этиш белгиланган. Мақсадли стажировка дастурлари республикадаги барча вазирлик ва идораларнинг устувор мутахассисликлари кесимида эълон қилинади, уларнинг буюртмаларига асосан Жамғарма хориждаги йирик компанияларда стажировка ўташни ташкил қилиб беради».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official