2021-06-02 16:04:18
Намунча реклама бероурасиз Раис Бува - деб нолиб қўйишади баъзилар.
Яхшиям мени колхозимда бошқа каналлар сингари кунига 20-30 та пост, 3-4 та реклама чиқарилмайди, вей...
Аввалам айтгандим, мен реклама эмас, тавсия бераман. Шундаям фақат сифатли контентни. Қолоурса, биласиз, ўша "тавсия"ларниям имкон қадар қизиқарлироқ матн ёки иллюстрациялар билан узатишга ҳаракат қиламан. Токи сиз қадрлиларга манзур бўлсин.
Қолоурса: Кўплаб каналлар сингари: Катта фалон вилоятга кетди, катта самолётга чиқди, катта самолётда кетяпти, катта самолётдан тушди...
Фалон раҳбар ишдан кетди, ўрнига писмадони келди... Наби акани йўқолган такаси топилди, Шарапат холани сигири сутдан чиқиб кетди - деб кундалик, маиший "дежурный" хабарлар билан лентани тўлдирмасам.
Имкон қадар ўзимнинг ва сизларнинг вақтингизни бехуда ўғирламаслик учун кам ва қизиқарлироқ постлар жойлашга ҳаракат қилсам...
Агар яхши материал бўлмаса, шунчаки нимадир жойлашим кераклиги учунгина ўхшаса-ўхшамаса, еса-емаса бошқа дуч келган постларни териб ташлашни ўзимга эп кўрмайман. Сон эмас сифат муҳум. Тўғрими ахир?!
Балки шунгадир, яъни канал сокин юритилгани учундир - кўпчилик - Раис, хизматимизни, махсулотимизни халққа тавсия қиберинг деб мурожаат қилишади. Сифатли хизмат ё махсулот бўлса, ҳар замонда хоп деппўяман. Кўнглим бўшда...
Шунга сизлар бундан кейинам жичча сабрли бўптуроурийлар. Қогани бўлоуради, қадрлилар.
Ҳая, имкони бўлса постларни остида эмодзи (сариқ башарачалар) жойланганда, ўшаларди эзиб, миндеее фаоллигингларни билдириб турийлар. Шунда мен ҳам активлашаман, келишдикми?!
(Имло хатолар бўлса индамай қўёурасизлар. Телефондан ёздим)
@RaisBuva
22.9K viewsedited 13:04