Get Mystery Box with random crypto!

​​Шариат, тариқат йўлдир йўлчига, Ҳақиқат, маърифат андин ичка | Rahimjon Ali

​​Шариат, тариқат йўлдир йўлчига,
Ҳақиқат, маърифат андин ичкари.

Сулаймон қуш тилин билар, дедилар,
Сулаймон бор Сулаймондин ичкари.

Унутдим, дин, диёнат қолди мендан,
Бу не мазҳабдурур диндин ичкари.

Ким динни тарк этса, куфурдир иши,
Бу не куфурдир иймондин ичкари.

Кечар экан, Юнус ҳеч бўлди дўстга,
Қолди остонада андин ичкари.

Юнус Эмро ҳазратлари

@Rahimjon_Ali