Get Mystery Box with random crypto!

​​Шовқинли дунёда сукунат ила, Жимгина оқмоқлик... кўнгил, сен | Rahimjon Ali

​​Шовқинли дунёда сукунат ила,
Жимгина оқмоқлик... кўнгил, сенгамас.
Узилар ришталар, қўллар узилар —
Аллоҳдан бошқаси барчаси абас.

Баҳор тонгларининг шоми кузакдир,
Кўрсанг гуллари-ю, райҳонлари хас.
Кимдир хаёлимни Сендан бузадир —
Аллоҳдан бошқаси шунчаки ҳавас!

Тилло қасрлару, шон-шуҳрат, чақа,
Тупроқдан тупроққа дўнарлар бесас.
Фанога чўқиниб топилмас Бақо —
Аллоҳдан бошқаси бир ютум нафас!

Истасам қуёшдан ўсиб кетурман,
Кўргайман борлиқни етигу ҳассос.
Ахир зикринг билан, ҳурман, буюкман —
Аллоҳдан бошқаси тузоғу қафас!

Аллоҳдан бошқаси... шунчаки ҳавас!

Раҳимжон Али
02.07.2022

@Rahimjon_Ali