Get Mystery Box with random crypto!

Шайх Сафийюддин Ҳиндий жуда хуник ёзар эди. У айтади: 'Бир ку | Rahimjon Ali



Шайх Сафийюддин Ҳиндий жуда хуник ёзар эди. У айтади:

"Бир куни китоб бозоридан бир китоб сотиб олдим. Хати жуда ҳам хуник эди. Мен уни муносиб нархидан ҳам баландроқ нархда сотиб олдим. Мақсадим менинг хатимни хуник дейдиганларга уни ҳужжат қилиб: "Мана, менинг хатимдан ҳам қабиҳроқ хат бор экан-ку!"- дейиш эди.

Уйга келдим. Китобни ўқиб чиқдим. Кейин аниқ бўлдики, уни анча олдин ўзим ёзган эканман!".


@Rahimjon_Ali