Рентген текширувдаги классик белгилар Тухум шаклидаги юрак - магистрал томирлар транспозициясида кузатилади. Сув идиш шаклидаги юрак - перикардда суюқлик йиғилиши - гидроперикардда кузатилади. Қорбобо шаклидаги юрак - ўпка веналари тотал аномал дренажи (ТАДЛВ), супракардиал типи белгиси ҳисобланади. Қутича шаклидаги юрак - Эбштейн аномалиясида, Оёқ кийим шаклидаги юрак - Фалло тетрадасида, "3" белгиси - Аорта коарктациясида кузатилади. Ятаган белгиси - ўпка веналари қисман аномал дренажи (ЧАДЛВ) борлигини билдиради. Яна қандай классик белгиларни биласиз, изоҳда ёзиб қолдиринг! #рентген Telegram | Youtube 467 views10:15