Get Mystery Box with random crypto!

Ультратовушдаги баъзи белгилар маълум бир предметларга ўхшаб к | Radiologiya UZ

Ультратовушдаги баъзи белгилар маълум бир предметларга ўхшаб кетади. Бу белгилар алоҳида касаллик борлигини тасдиқламаса ҳам, мутахассисга ташхис қўйиш ва қиёсий ташхис ўтказишга ёрдам беради.

Масалан:

"Қулф тирқиши" белгиси – ўғилболаларда сийдик чиқарув канали проксимал қисми кенгайиши ҳисобига қовуқ қулф ёриғи шаклига кириб қолади. Бу сийдик чиқарув каналида туғма обструкция борлигини билдиради;

"Гирдоб" белгиси – эпигастрал соҳадан ўнгроқда думалоқ шаклдаги, қават-қават ҳосила бўлиб, Ледд синдромида (заворот кишечника) кузатилади;

"Маржон шодаси" белгиси тухумдонлар периферияси бўйлаб жойлашган, кўп сонли фолликуллар ҳисобига юзага келади. Тухумдонлар поликистози белгиси ҳисобланади.


Шунга ўхшаш 15 та классик белги Radiologiya UZ ютуб каналимиздаги 5 дақиқалик видеода акс этган.


ЛИНК (УТТ: классик белгилар)


@radiologiya_uz