Get Mystery Box with random crypto!

Халқ муаммолари Президент ва парламентга етиб бормаяптими? Хо | Rasul Kusherbayev

Халқ муаммолари Президент ва парламентга етиб бормаяптими?

Хотиралар қисқа. Шу боис масъулларга тўрт йил олдинги ушбу видеони яна бир бор эслатмоқчимиз. Балки улар эсдан чиқаргандир, аммо жамоатчилик унутмади, ҳамон кутаяпти.

Видеода давлат раҳбари томонидан илгари сурилган ажойиб ғоя ва ташаббус ҳақида гап боради.

Афсуски халқ ва жамоатчилик фикрини эшитишга, халқ дардини Президентга етказишга ва коррупцияга қарши курашда ёрдам берадиган ушбу ташаббус ҳамон амалга ошмади. Бу борадаги Президент Фармони бажарилмаяпти.

Бунчалик очиқ ва ошкора тарзда Президент ташаббуси, Фармонини бажармаслик Ўзбекистон тарихида кузатилмаган бўлса керак.

Бундан келиб чиқадики, демак халқ дардини бугун Президентга ҳам парламентга ҳам етказадиган кўприк йўқ.

Яна ўша савол: жамоатчилик палатасига нима бўлди, Президент фармони қачон бажарилади?

@r_kusherbayev