Get Mystery Box with random crypto!

Яна бир прокурор ўринбосари пора билан қўлга тушди Фарғона ви | Rasul Kusherbayev

Яна бир прокурор ўринбосари пора билан қўлга тушди

Фарғона вилояти Қўштепа тумани прокурори ўринбосари пора билан қўлга тушган.

Бу бўйича Бош прокуратура матбуот хизмати Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га маълумот берган.

Унга кўра, жорий йилнинг 27 апрель куни соат 18:30 атрофида Фарғона вилояти прокуратураси ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда, Фарғона вилояти Қўштепа тумани прокурори ўринбосари пора билан қўлга тушди.

Аниқланишича, у танишлари орқали суднинг иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан жазо қўлланилишида енгиллик қилиб беришни айтиб, алдов йўли билан ишончни суиистеъмол қилиб, келишилган 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 168 (фирибгарлик) ва 28,211 (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

@r_kusherbayev