Get Mystery Box with random crypto!

Монополистдан навбатдаги абсурд огоҳлантириш! 'ЎзавтоМоторс' | Rasul Kusherbayev

Монополистдан навбатдаги абсурд огоҳлантириш!

"ЎзавтоМоторс" автомобиль хариди учун тузилган шартномалар бўйича тўлов белгиланган муддатга қадар амалга оширилмаса, мазкур шартномалар бекор қилиниши ҳақида истеъмолчиларни огоҳлантирмоқда.

Ажойиб: "ЎзавтоМоторс" шартномада белгиланган муддатда истеъмолчига автомобилни етказиб бермаса, унга ҳеч қандай чора йўқ, истаганча истеъмолчилар устидан кулиш мумкин. Лекин истеъмолчига келганда...

Афсуски фуқаро, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ваколат олган, қасамхўр идоралар бир гуруҳ монополистлар учун хизмат қилишга ўтиб кетган мамлакатда ҳали бунақа абсурд огоҳлантиришлар кўплаб бўлиши мумкин.

Аҳволимиз...

@r_kusherbayev